Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Фикрлар

Датук Сери Ҳожи Муҳаммад бин Сабу

Малайзия қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги вазири

Бу ерда бир ярим соатдан ортиқ вақт бўлдик, аммо бу жуда камлик қилди. Аслида, ушбу музей билан тўлиқ танишиш учун камида ярим кун вақт ажратиш керак.

Чунки бу музей ислом цивилизацияси тарихини ёритишда ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. У Ўзбекистон ислом цивилизациясининг муҳим марказларидан бири эканини намоён этади.

Айниқса, мусулмонлар ҳам, мусулмон бўлмаганлар ҳам инсоният цивилизацияси тараққиётига мусулмон уммати қанчалик катта ҳисса қўшганини англаб етишлари ва билишлари зарур.

Бироқ менинг умидим шуки, ислом фақат музейларда намоён бўлиб қолмаслиги керак. Биз уни ҳаётда, амалий фаолиятда ҳам кўришимиз лозим. Илм-фан, технология ва тараққиёт соҳаларида мусулмонлар яна ўз мавқеини тиклаб, буюк тарихий меросини қайта намоён эта олишлари керак.

Шу нуқтаи назардан, ушбу музей жуда муҳим аҳамиятга эга. У, айниқса, ёш авлодга мусулмонлар ўтмишда илм-фан соҳасида жаҳонга етакчилик қилганини кўрсатади. Хусусан, география, табиий фанлар, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа кўплаб соҳаларда мусулмон олимлар улкан ютуқларга эришганлар. Шунинг учун ҳам бу музейнинг аҳамияти беқиёсдир.

Мен Ўзбекистон мамлакат ва ҳукумати раҳбариятини шундай муҳим ташаббус учун табриклайман. Бугунги кунда мусулмонлар тарихи, ислом мероси ҳамда илм-фан ва технология тараққиётини ёритишга қаратилаётган эътибор ёш авлоднинг бу ҳақиқатларни англаши, илм-фан ҳамда технология ривожига мусулмон уммати қўшган улкан ҳиссани қайта кашф этиши учун жуда муҳимдир.

Датук Сери Ҳожи Муҳаммад бин Сабу