Фикрлар

Ибраҳим Юмакли

Ибраҳим Юмакли

Туркия Республикаси Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири

Аввало, бу буюк санъат асари бўлган марказни ифодалашга сўзлар ожиз. “Ҳақиқатан ҳам таъсирландим”, дейишнинг ўзи ҳам бу маскан менда уйғотган таассуротни тўлиқ ифодалаб бера олмайди. Ота-боболаримиз мероси жой олган ушбу қутлуғ заминда инсонни беқиёс тарихий саёҳатга олиб чиқадиган бу қадрли марказни, аввало, бутун дунё мусулмонлари, шунингдек, барча туркий халқлар, санъат, тарих ва ўтмишга қизиқадиган ҳар бир инсон албатта кўриши керак. Бу — кўрмай туриб дунёдан ўтиб кетмаслик керак бўлган маскан.

Иншааллоҳ, бундан буён учратган ва суҳбатлашган ҳар бир инсонга бу маскан ҳақида сўзлаб бераман.

Ҳурматли Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шахсий қарашлари ва йўл-йўриқлари асосида бунёд этилган ушбу улкан асар ҳақида сўзлар ожиз. Қардош Ўзбекистонни ва аждодларимиз яшаб ўтган ушбу бетакрор заминларни зиёрат қилиш, бу бебаҳо мерос билан яна бир бор тарихий саёҳат қилиш имконига эга бўлганимдан бахтиёрман. Шу фурсатдан фойдаланиб, барчага чуқур ҳурматимни билдираман. Ўзбекистон ва Туркия қардошлиги абадий давом этади ва авлоддан-авлодга етказилади.