
Азми Маҳфаза
Иордания таълим ва инсон ресурсларини ривожлантириш вазири
Таассуротларим ниҳоятда ажойиб! Бу жуда гўзал маскан. Ҳақиқатан ҳам, маҳобатли ва ҳайратланарли мажмуа. Ташрифдан, бинонинг меъморий ечимларидан, умуман, барча жиҳатларидан катта завқ олдим.
Сизлар бизга тақдим этган тарих саёҳати менда катта таассурот қолдирди. Бу саёҳат жуда мазмунли ва маърифий бўлди. У орқали Ўзбекистон ва Иордания, шунингдек, минтақа мамлакатлари, бутун ислом дунёси ҳамда араб давлатларини боғлаб турувчи муносабатларнинг нақадар чуқур тарихий илдизларга эга эканини ҳис қилдим.
Бизни муштарак тарих бирлаштиради. Биз бир устозлардан таълим олганмиз, бир хил буюк олимлар меросидан баҳраманд бўлганмиз. Бу эса ўзаро алоқаларимизни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш қанчалик муҳим эканини яна бир бор эслатади.
Шу боис, мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришимиз, ҳамкорлигимизга сармоя киритишимиз зарур, деб ҳисоблайман. Иордания Қироли Ҳазрати Олийлари Абдуллоҳ II ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бу борада изчил ишлар амалга оширилмоқда. Ҳар икки давлат раҳбари ўз мамлакатлари равнақи йўлида катта саъй-ҳаракат қилмоқда. Бизнинг ушбу ташрифимиз ҳам таълим ва маданият соҳаларидаги алоқаларимизни янада чуқурлаштиришга хизмат қилади.
Ўтган йили Ҳазрати Олийлари билан биргаликда Иорданиядан делегация келиб, кўплаб келишувларни имзолаган эди. Келаси ҳафта эса Ўзбекистон Президенти Иорданияга ташриф буюради. Биз келгусида ҳам ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаш ва алоқаларимизни кенгайтиришга катта умид боғлаганмиз.
Ушбу марказ Ўзбекистон тарихини яхлит тарзда намоён этади. Бу ернинг ўзига хос жиҳати шундаки, у ҳақиқий тарих дарси вазифасини бажаради. Бу жуда муҳим.
Менимча, ҳар бир мамлакатда шундай маскан бўлиши керак. Тарихимиз ва динимизнинг рамзларини асраб-авайлаш, уларни келажак авлодларга етказиш ниҳоятда муҳим. Бундай марказлар ёш авлодга миллий ғурур туйғусини сингдиришда катта аҳамиятга эга.

