Фикрлар

Халилур Раҳмон

Халилур Раҳмон

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 81-сессияси раиси

Мен Марказ экспозицияларидан ниҳоятда катта таассурот олдим. Ҳар бир тарихий даврнинг пухта ёритилгани, ҳар бир экспонатнинг ниҳоятда синчковлик билан танлангани таҳсинга сазовор. Бу — Президент Шавкат Мирзиёевнинг бутун инсониятга қилган буюк туҳфасидир. У бизнинг умумий ўтмишимизни бугунги кунга олиб чиқиб, уни келажакка йўл кўрсатувчи манбага айлантирди.

Ўзбекистон қадимдан Буюк ипак йўлининг марказида турган. Бобурийлар сулоласи ҳам айнан шу заминдан келиб чиққан. Ўз даврида бу ҳудуд жаҳон цивилизациясининг муҳим марказларидан бири бўлган. Бугун Ўзбекистон илм-фан, санъат, фалсафа ва тиббиёт соҳаларида жаҳон тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссасини яна бутун дунёга намоён этмоқда. Бу — ҳақиқий Ренессанс. Президент Шавкат Мирзиёев нафақат Ўзбекистон, балки ислом цивилизацияси учун ҳам Учинчи Ренессанс ғоясини илгари сураётганидан жуда мамнунман