
1362
WOSCU ва Ислом цивилизацияси маркази Буюк Британиядан йўқолган меросни қайтаришга эришди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU), ЕХҲТ, ўғирланган, йўқолган ва ноқонуний олиб чиқилган санъат асарлари, антиквариат ва маданий бойликларни қидириш билан шуғулланувчи халқаро ихтисослашган компания — Art Loss Register, Metropolitan Police Service, Британиянинг тегишли тузилмалари ҳамда халқаро экспертлар ҳамкорлигида Ўзбекистонга жаҳон аҳамиятига эга нодир ва ноёб шедеврлар қайтарилмоқда.





