
1479
Yeni Konya:"Тошкентдаги муҳташам мажмуа: Ислом цивилизацияси маркази"
Туркиянинг “Янги Конья” (“Yeni Konya”) газетасида чоп этилган мақолада Тошкентда барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази Янги Ўзбекистоннинг илмий ва маънавий юксалиш рамзи сифатида эътироф этилди. Нашр марказни нафақат муҳташам меъморий иншоот, балки ўтмиш, бугун ва келажакни боғловчи улкан маданий-маърифий макон сифатида тавсифлайди. Материалда мазкур лойиҳа мамлакатнинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган тарихий ҳиссасини замонавий технологиялар ва ноёб экспозициялар орқали намоён этиши, шунингдек, миллий меросни асраб-авайлаш ва уни жаҳон жамоатчилигига етказиш йўлидаги стратегик қадам экани алоҳида таъкидланган




