
858
Озарбайжон Иқтисодиёт вазири: "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Евроосиё музей фаолияти учун янги стандарт"
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига Озарбайжон Республикаси Иқтисодиёт вазири Микаил Жаббаров бошчилигидаги делегация ташриф буюриб, экспозициялар, илмий-маърифий лойиҳалар ҳамда замонавий музей ечимлари билан яқиндан танишди. Озарбайжон Иқтисодиёт вазири Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейини «Евроосиё музей фаолияти учун янги стандарт» деб атади.





