
1477
Мўғулистон делегацияси Ҳазрати Усмон мусҳафига юксак эҳтиром кўрсатди
Мўғулистон делегацияси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази “Қуръони карим зали”да жойлаштирилган Ҳазрати Усмон мусҳафига юксак эҳтиром кўрсатди. Бу умуминсоний маънавий қадриятларга садоқатнинг ёрқин намунаси бўлди. Мўғулистон делегациясининг Ислом цивилизацияси марказига ташрифи цивилизациялар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва мулоқот ғояларини янада мустаҳкамлади.




