
798
Шайхулислом Талғат Сафа Тожиддин: «Ўзбекистон буюк ислом цивилизацияси меросини қайта тикламоқда»
Россия мусулмонлари Марказий диний бошқармаси раиси, Шайхулислом Талғат Сафа Тожиддин Ўзбекистонни қадимий ислом цивилизацияси бешикларидан бири сифатида эътироф этиб, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий мажмуасини халқнинг бой маънавий меросини тиклаш йўлидаги тарихий қадам, дея баҳолади. У мазкур ташаббуслар бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва маърифатни юксалтириш, шунингдек, дунё халқлари ўртасида тинчлик ва ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.





