
780
Янги даврнинг улуғвор тимсоли (Величественный символ новой эпохи)
“Народное слово” газетасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқовнинг таҳлилий мақоласи эълон қилинди. Материалда Тошкентда барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази замонавий дунёдаги глобал чақириқларга Ўзбекистон томонидан берилган цивилизацион жавоб, исломнинг бунёдкор ва маърифатпарвар моҳиятини очиб берувчи халқаро гуманитар платформа сифатида талқин этилган. Муаллиф Марказнинг барпо этилиши, унинг илмий-маънавий мазмуни ва жаҳон етакчилари томонидан берилган юксак баҳо орқали “Янги Ўзбекистон” сиёсати доирасида шаклланаётган янги интеллектуал маконнинг тарихий аҳамиятини ёритади.





