
1044
Шоҳбайт шоир — Атойи адабий мероси тарғиб қилинади
Шоирлар борки, девонларини биров билмайди, шоирлар борки, бир байт шеъри билан машҳур бўлиб кетади. Бундай байтларни мумтоз адабиётшуносликда «шоҳбайт» дейишади. Атойи мана шундай шоирлардар бири сифатида танилган. Унинг қуйидаги байти шоирнинг шуҳратини элга ёйган «шоҳбайт»лар сирасига киради: Ул санамким, сув яқосинда паритек ўлтурур, Ғояти нозуклукиндин сув била ютса бўлур.





