
2052
Артефакт. Икки илон шаклидаги гиря
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан ўрин олиши кутилаётган артефакт 1894 йилда Фарғона вилояти Сўх тумани Тул қишлоғи яқинидаги Муғтепа мавзесида аниқланган бўлиб, илмий адабиётларда Сўх топилмаси номи билан аталади. Топилма хризотилдан ишланган, баландлиги 27 см, эни 24 см, йўғонлиги 4.5 см, оғирлиги 4.806 кг ни ташкил этади.





