Фикрлар

Сайид Файзуддин Путра ибн Туанку Сайид Сирожиддин Жамалуллайл

Сайид Файзуддин Путра ибн Туанку Сайид Сирожиддин Жамалуллайл

Малайзиянинг Перлис штати шаҳзодаси

Президентга, Ўзбекистон ҳукуматига ва халқига самимий табрикларимни йўллайман. Бу ҳақиқатан ҳам ажойиб ва бетакрор Ислом цивилизацияси маркази. Менимча, айниқса, мусулмон сифатида бундай марказ мавжудлигидан барчамиз фахрланишимиз керак. Бундай масканнинг гўзал Ўзбекистонда барпо этилгани қувонарли.

Менга, айниқса, бу ердаги яхлит концепция — исломдан аввалги даврдан бошланиб, Амир Темур даври цивилизацияси ва бугунги Ўзбекистонгача бўлган тараққиёт жараёнининг изчил ва таъсирчан намойиш этилгани жуда ёқди. Бу маскан орқали мамлакат руҳини ҳис қилиш мумкин. Ўзбекистон халқи қандай қилиб биргаликда янги, янада фаровон ва ҳамжиҳат жамият барпо этиш йўлидан бораётганини англаш мумкин. Ёшлар, албатта, бу ерга келиб, ўтмишда қандай бўлганингизни, бугун қаерда турганингизни ва келажакда мамлакатингиз учун нималар қилишни исташингизни ҳис этишлари ва англашлари керак. Мен учун буни бир сўз билан ифодалаш мумкин: бу — Ўзбекистоннинг бутун дунёга тақдим этган энг яхши совғаси