
2629
Khaleej Times: "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази: глобал маърифий маконнинг янги мезони"
Бирлашган Араб Амирликларининг етакчи нашри — “Khaleej Times” Ўзбекистонда барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази ва унинг минтақадаги маънавий-маърифий жараёнлардаги ўрни ҳақида мақола чоп этди. Материалда марказнинг мусулмон дунёси меросини тиклашдаги аҳамияти, Ўзбекистоннинг тарихий артефактларни асраб-авайлаш ва халқаро илм-фан ҳамжамияти билан ҳамкорликни кучайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари, шунингдек, мамлакатнинг жаҳон маданий майдонида ортиб бораётган нуфузи кенг ёритилди.





