
1167
The Wall Street Journal: Ислом цивилизацияси маркази бой тарихий меросни бирлаштиради
Нуфузли халқаро нашр The Wall Street Journalда Ислом цивилизацияси марказининг очилишига бағишланган мақола чоп этилди. Унда мазкур марказ Янги Ўзбекистоннинг энг йирик маданий-илмий лойиҳаларидан бири сифатида эътироф этилган. Темурийлар меъморчилиги анъаналари асосида барпо этилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев муаллифлик лойиҳаси бўлган ушбу марказ Буюк Ипак йўли мероси илғор технологиялар ва замонавий илмий ёндашувлар билан уйғунлашган ноёб макон сифатида тақдим этилган.




