Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида 40 дан ортиқ давлатнинг 300 га яқин давлат ва жамоат арбоблари, вазирлар, муфтийлар, етук уламолар, академиклар, тадқиқотчилар, музей ва кутубхона раҳбарлари, халқаро ташкилотлар иштирокида ўтказилган “Тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” мавзусидагиI халқаро ислом цивилизацияси форумида Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини қайта баҳолашга хизмат қилиши мумкин бўлган икки муҳим илмий кашфиёт кенг жамоатчиликка маълум қилинди.