
1668
Бобурга тегишли фармон факсимели нусхаси тайёрланади
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси учун Заҳириддин Муҳаммад Бобурга тегишли фармон факсимели нусхаси тайёрланади. Унинг ушбу фармони 933 йил зулқаъда ойининг 13 (ёки эҳтимол 30) санасида (1527 йил август) ёзилган бўлиб, бу 1527 йил мартида Ханва жангида Меварлик Рана Санга ва унинг иттифоқчилари устидан қозонилган ҳал қилувчи ғалабадан бир неча ой ўтгач ёзилган.





