
1168
Германия элчиси: “Ҳақиқатан ҳам жаҳон миқёсидаги буюк лойиҳа”
Тошкентда яқинда очилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қисқа фурсатда жаҳон нигоҳини ўзига қаратди. Минг йиллик тарих, ноёб артефактлар ва замонавий технологиялар уйғунлашган ушбу маскан Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган бўлиб, бугун нафақат музей, балки глобал илмий ва маънавий марказ сифатида шаклланмоқда. Шунингдек, халқаро жамоатчилик томонидан мамлакат маданий-илмий ҳаётида муҳим воқеа сифатида баҳоланмоқда.





