
1297
Тарихни англаган ёш — келажакни қуради: ИИВ таълим муассасаси ўқувчилари Ислом цивилизацияси марказида
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаси ўқувчилари билан мазмунли учрашув бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Ички ишлар вазири ташаббуси ҳамда Марказ раҳбарияти билан ҳамкорликда ташкил этилди. Tадбир ёш авлодни миллий мерос, замонавий билим ва касбий масъулият руҳида тарбиялашга қаратилгани билан аҳамият касб этди.





