
1252
Диний-маърифий муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича янги ташаббус илгари сурилди
Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада янги институционал босқич бошланмоқда. Ислом цивилизацияси марказида ўтказилган навбатдаги йиғилишда илмий меросни ягона платформа асосида ўрганиш ва жаҳон миқёсида тарғиб этиш мақсадида “Тамаддун” уюшмасини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди. Мазкур ташаббус мамлакатимизда маънавий-маърифий ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида баҳоланмоқда.





