
Ислом цивилизацияси маркази ҳақида хорижий нашрлар ва ахборот агентликларидаги материаллар.
Хорижий нашрлар ва ахборот агентликлари Ислом цивилизацияси маркази ҳақида нималар ёзмоқда.



Малайзиянинг Bernama ахборот агентлигида эълон қилинган материалда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Марказий Осиёнинг бой тарихи ва ислом цивилизацияси ривожини намоён этувчи муҳим илмий-маданий маскан сифатида ёритилди. Мақолада марказ музей, тадқиқот лабораториялари ва йирик кутубхоналарни ўз ичига олган замонавий мажмуа экани, у минтақанинг илмий меросини ўрганиш ва халқаро маданий-академик ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланган.

Тошкент, Ўзбекистон — саёҳат ва маданиятга бағишланган дунёнинг етакчи журналларидан бири Condé Nast Traveler “The Best Places to Visit in June, From Route 66 to Uzbekistan” (“Июнь ойида саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар: Route 66 дан Ўзбекистонгача”) номли материалида Тошкент шаҳри ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини июнь ойида саёҳат қилиш учун энг яхши йўналишлар рўйхатига киритди.
