
873
Илмий меросдан келажак авлодга: Ислом цивилизацияси марказида нашр лойиҳалари бўйича муҳим вазифалар белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази халқимизнинг бой тарихий, илмий ва маънавий меросини чуқур тадқиқ этиш, буюк алломаларимиз қолдирган бебаҳо асарларни илмий муомалага киритиш ҳамда уларни кенг жамоатчилик ва келажак авлодларга етказишга хизмат қилувчи йирик халқаро илмий-маърифий маскандир.





