
Саҳифа юкланмоқда
Илтимос, бироз кутинг.
Илтимос, бироз кутинг.
Марказ янгиликлари: тадбирлар ва конференциялар, лойиҳалар ва халқаро ташаббуслар, делегациялар ташрифи ҳамда илмий материаллар.


Orexca сайти Ўзбекистон ва Марказий Осиё бўйлаб саёҳатга ихтисослашган манба сифатида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига алоҳида эътибор қаратган. Нашрда таъкидланишича, мазкур марказ XXI асрдаги энг йирик маданий ва илмий лойиҳалардан бири бўлиб, кўп асрлик меросни замонавий технологиялар билан уйғунлаштирган ҳолда, нафақат музей, балки таълим ва халқаро мулоқот учун муҳим платформа вазифасини бажаради.

Нуфузли “The Times of Central Asia” нашри томонидан Тошкентда барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг очилишига бағишланган пост халқаро ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.