
Ислом цивилизацияси маркази ҳақида хорижий нашрлар ва ахборот агентликларидаги материаллар.
Хорижий нашрлар ва ахборот агентликлари Ислом цивилизацияси маркази ҳақида нималар ёзмоқда.


Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг тантанали очилиши муносабати билан Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (АЙСЕСКО) бош директори ўринбосари Абделилла Бенарафа ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Orexca сайти Ўзбекистон ва Марказий Осиё бўйлаб саёҳатга ихтисослашган манба сифатида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига алоҳида эътибор қаратган. Нашрда таъкидланишича, мазкур марказ XXI асрдаги энг йирик маданий ва илмий лойиҳалардан бири бўлиб, кўп асрлик меросни замонавий технологиялар билан уйғунлаштирган ҳолда, нафақат музей, балки таълим ва халқаро мулоқот учун муҳим платформа вазифасини бажаради.

Нуфузли “The Times of Central Asia” нашри томонидан Тошкентда барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг очилишига бағишланган пост халқаро ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.