
Ислом цивилизацияси маркази ҳақида хорижий нашрлар ва ахборот агентликларидаги материаллар.
Хорижий нашрлар ва ахборот агентликлари Ислом цивилизацияси маркази ҳақида нималар ёзмоқда.


Ўзбекистондаги Ислом цивилицияси маркази томонидан амалга оширилган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг муаллифлик ташаббуси асосида яратилган «Маърифат акс-садоси» ҳужжатли фильмлар серияси жаҳон кино саноатининг нуфузли мукофотларидан бири — New York Festivals TV & Film Awards 2026 танловининг финал босқичига йўл олди. Лойиҳада жаҳон миқёсида тан олинган, “Оскар” мукофоти соҳиби актёр Бен Кингсли иштирок этган.



Жаҳоннинг етакчи халқаро оммавий ахборот воситалари — CNN, Forbes, The Wall Street Journal, The Economist, Arab News ва China Daily каби нашрлар ушбу лойиҳани «глобал миқёсдаги мегалойиҳа», «Марказий Осиёнинг дурдонаси» ҳамда «ислом цивилизациясига замонавий қарашни шакллантирадиган макон» сифатида баҳоламоқда.