
1227
Сейшел вазири: “Бутун дунёга тақдим этилган улкан совға”
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрган Сейшел Республикаси ташқи ишлар ва диаспора вазири Барри Фор 3000 йиллик тарихни қамраб олган экспозициялар билан танишар экан, бу ерда тақдим этилган маданий ва илмий мероснинг замонавий технологиялар орқали жонли тарзда ёритилишига юқори баҳо берди.





