
2429
Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И жанобларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Меҳмон Ўзбекистонга амалий ташриф доирасида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва ғояси асосида барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолияти, унинг вазифалари ва экспозицияси билан яқиндан танишди.





