Бугун халқаро медиафорумлар турли мамлакатлар журналистлари, медиа вакиллари ва экспертларини бир майдонда бирлаштириб, тарих, маданият ва замонавий тараққиёт ҳақида очиқ мулоқот олиб бориш учун муҳим платформага айланмоқда, деди Euronews бош ижрочи директори ва таҳририят директори Клаус Штрунц. Унинг фикрича, бундай форумларни мунтазам давом эттириш Ислом цивилизациясининг бой тарихи, бугунги аҳамияти ва келажакдаги ўрнини халқаро аудиторияга замонавий шаклда етказиш имконини кенгайтиради.